Ўзбекистон терма жамоаси ютқазганда бир ўлиб, бир тириламан — Равшан Эрматов
Тошкент Беш ташаббус ҳаракати доирасида ҳукумат вакиллари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, блогер ва журналистлар мулоқотлар, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Равшан Эрматов билан ёшларнинг очиқ мулоқоти ўтказилди. Мулоқотда Равшан Эрматов Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида гапирди.
«Жаҳон чемпионатига, албатта, чиқамиз. Мен бунга ишонаман. Ўзим ҳам мухлисман. Ўзбекистон терма жамоаси ютқазганда бир ўлиб бир тириламан», деди Равшан Эрматов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг