“Ўзбекистон темир йўллари”да янги IT маркази иш бошлади. Фото ва видеорепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Бугун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда янги IT маркази фойдаланишга топширилди.
Марказнинг биринчи босқичида 24 нафар дастурчи учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, темир йўл соҳасининг барча йўналишларида фаолият юритаётган энг сара дастурчи ходимлар ҳамда чет эл компанияларида тажриба орттирган малакали мутахассислар жалб этилди.
Айтиш жоизки, марказда юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчилар учун кўплаб қулайликлар мавжуд. Хусусан, мобиль ва Web илова, фойдаланиш учун қулай интерфейс, шартномаларни тизим ичида яратиш ҳамда имзолаш (ЭРИ орқали), йўналишга асосан тариф қийматини автоматик ҳисоблаш, ташиш учун онлайн ариза қолдириш имконияти бор.
Шу билан бирга, юк терминалини танлаш, юк ортиш, юк тушириш бўйича хизматларга ариза қолдириш, вагонларни жойлашганлиги тўғрисида 24/7 режимида маълумот олиш, вагон келиши ҳақида прогнозни билиш, сарф-харажатларни доимий назорат қилиш ҳам мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, ушбу марказ эндиликда юк операциялари бўйича онлайн статистика, мавжуд чегирмалар ҳақида доимий маълумот, мижозлар учун туну кун онлайн режимда чат ва видео маслаҳат, “Call center+Call back” онлайн таклиф ҳамда эътирозлар қолдириш, шунингдек, кэшбек тизимидан фойдаланиш қулайликлари ҳам яратилган.












Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг