Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда ўтказилган Ўзбекистон-Буюк Британия бизнес-форумида нутқ сўзлади
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Лондонда ўтказилган “Ўзбекистон — Буюк Британия” бизнес–форумида иштирок этди.
“Бугун Лондонда Ўзбекистон – Буюк Британия бизнес-форуми иштирокчиларини қутладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон ўзаро манфаатли ҳамкорликка киришишга иштиёқманд ва тайёр, ўз эшикларини дунёга ҳар қачонгидан ҳам кенгроқ очиб, Буюк Британия компанияларини ажойиб тараққиёт саёҳатининг бир қисми бўлишга таклиф қилмоқда”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг