Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Япония Бош вазири томонидан қабул қилинди
Ташриф билан Токиога борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида томонидан қабул қилинди.
“Япония Бош вазири Фумио Кисида Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Суҳбатимиз сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни қамраб олди. Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг