Ўзбекистон-Сингапур туризм йўналиши тадбиркорлари очиқ мулоқоти ўтказилди

15:46 25 Май 2023 Сиёсат
525 0

24 май куни Тошкент шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон-Сингапур туризм йўналиши тадбиркорлари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг мамлакатимизга илк давлат ташрифи доирасида ташкил этилган тадбирда цингапурлик туроператорлар ва ОАВ вакилларидан иборат делегацияси ҳамда маҳаллий туризм соҳаси вакиллари билан B2B учрашув ўтказиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида фикр алмашишди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари У.Азамов кириш сўзи билан очиб берди ва икки мамлакат ўртасидаги маданият ва туризм соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, келгусида Сингапурнинг бой туристик салоҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистонга ушбу давлатнинг етакчи туризм соҳаси вакиллари ва ОАВларини ташрифини ташкиллаштириш борасида ҳам сўз юритилди.

Шундан сўнг икки давлат туроператорлари ўртасида Б2Б учрашувлар ўтказилди ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича янги қадамлар қўйилди. Бугунги кунда Ўзбекистон сайёҳлик бозорида ўз хизматларини кўрсатиб келаётган бир қатор тур компаниялар (“Protravel”, “East Asia Point”, “Orient Mice DMC”, “Asialuxe”, “Mercury Tour”, “Sitara International”, “Peopletravel”, “Grand Evroasia Group”, “Sanat Travel”) ва Сингапурнинг (“EU Holidays”, “Pegasus Travel Management”, “Green Island Tours”, “PlanTrip”) бир гуруҳ туроператорлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хабарингиз бор, шу кунларда Сингапур Республикаси билан маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ушбу давлатдан мамлакатимизга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Сингапурнинг сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (NATAS) бошчилигида Сингапурнинг етакчи сайёҳлик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-тур ташкил этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер