Ўзбекистон шимолдан паст босимли циклон, жанубдан юқори босимли атмосфера соҳаси таъсири остида турибди
Бундай вазиятда икки атмосфера соҳаси марказидаги атмосфера босими ўртасидаги фарқлардаги тафовутнинг бироз юқорилиги ва уларнинг ўзаро ҳаракатланиши табиийки кишиларда танадаги қон босимидаги ўзгаришларни беради. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Бу медицина метеорологияси нуқтаи назаридан, қон босими мавжуд беморларда муаммолар келтиради.
Азалдан октябрь-декабрь ойларида атмосфера босимида кескин фарқланишга эга жараёнлар рўй бериб келган. Афсуски, биз шу даврда аҳоли орасида ўлим ҳодисаларининг ҳам кўпайишига гувоҳ бўлганмиз.
Дарвоқе, жорий тунда ва тонгда республиканинг тоғли, Фарғона водий вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятларида бироз ёғингарчилик бўлиб ўтиши ойдинлашмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг