Ўзбекистон Саудияга тегишли нефть насос-компрессор станциясига қарши акциялардан ташвишда эканини билдирди

16:15 17 Май 2019 Жамият
1419 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда «Saudi Aramco» Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг қайд этишича, мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади.

"Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефть етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақиради", дейилади ТИВ баёнотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер