Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо импорт қилган
Фото: Архив сурат
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 5 та давлатдан қиймати 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна хурмо импорт қилинган.
Хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
2023 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон энг кўп хурмони Эрондан 2,6 минг тонна импорт қилган. Шу даврда Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо импорт қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг