Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобилларни сотишни тўхтатди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Россияга автомобил экспортини тўхтатди. UzAuto Motors автомобилларда Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган яримўтказгичлар ва микрочиплардан фойдаланилади. Жанубий Корея эса Россияга қарши санкцияларга қўшилган.
Агар UzAuto Motors Россияга автомобил экспорт қилишни давом этганда, Жанубий Корея Ўзбекистонга микрочиплар ва бошқа муҳим бутловчи қисмлар етказиб беришни тўхтатарди. Бу эса Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатиб қўйиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг