Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов Корея Республикаси Элчиси билан учрашди

13:06 02 Декабрь 2022 Сиёсат
515 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Сидиқов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Санг билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг бугунги кун тартибига оид кенг кўламли масалалар, жумладан, турли даражадаги бўлажак тадбирлар кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер