Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Греция ташқи ишлар вазири билан учрашди

14:21 02 Декабрь 2022 Сиёсат
575 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 1 декабрь куни ЙХҲТ Вазирлар кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Лодз шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Греция Ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда кун тартибининг барча йўналишлари бўйича Ўзбекистон – Греция муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ ва унинг институтлари, шунингдек, минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари кўриб чиқилди.

Бўлажак қўшма тадбирларнинг кун тартиби ва жадвали, хусусан, ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат таълим муассасалари, хусусан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик академия ҳамда Греция Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ва тегишли идоралари ўртасида инвестиция, транспорт, инфратузилма ва энергетика соҳаларида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

В.Норов Греция томонини БМТнинг Оролбўйи минтақаси бўйича инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фонди ишида қатнашишга чақирди.

Мулоқот давомида, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер