Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди

12:10 06 Январь 2024 Жамият
439 0

Статистика агентлиги томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) яратилди ҳамда унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди.

СИАТ - расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5-10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди ва бу эса, ўз ўрнида халқаро ташкилотлар, жумладан, Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланди.

Порталда расмий статистик кўрсаткичлар 10 йиллик динамик қаторларда, шунингдек, 30 йиллик макрокўрсаткичлар 5 йиллик кесимда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 3 хил (Excel, PDF ва JPG) форматда ҳамда мустақил равишда интеграция қилиш учун 3 хил (CSV, JSON ва XML) форматда жойлаштирилди ва доимий равишда янгилаб борилади.

Ўзбекистон Республикаси статистика порталидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер