Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Хитойда бўлади

10:06 19 Январь 2024 Сиёсат
478 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республоикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Кун тартибидан Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер