Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди

10:51 24 Январь 2023 Сиёсат
450 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2023 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Музокарада ИҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер