Ўзбекистон қайси давлатларга пойабзал экспорт қилгани очиқланди

15:57 09 Февраль 2022 Иқтисодиёт
838 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилда Ўзбекистон 16 та хорижий давлатларга қиймати 37,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлар экспорт қилган.

Оёқ кийим экспорти ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 1 млн. АҚШ долларига ошган.

2021 йилда Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

— Қирғиз Р. – 21,9 млн.

— Қозоғистон – 7,9 млн.

— Тожикистон – 5,5 млн.

— Россия – 991 минг

— Афғонистон – 631 минг

— Сингапур – 120 минг AҚШ доллари

2021 йилда хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

— Андижон вилояти – 17 млн.

— Самарқанд вилояти – 7,5 млн.

— Фарғона вилояти – 7,3 млн.

— Тошкент вилояти – 2,4 млн.

— Наманган вилояти – 1,2 млн.

— Хоразм вилояти – 1,2 млн. АҚШ доллари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер