Ўзбекистон қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда?

09:58 02 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
1955 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.

Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:

— Беларус – 16,2 минг тонна

— Қозоғистон – 3,5 минг тонна

— Украина – 2,3 минг тонна

— Россия – 606 тонна

— Молдова – 600 тонна

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер