Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

12:36 19 Апрель 2024 Сиёсат
332 0

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Ўзбекистон — Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши муҳим экани қайд этилди.

Шу мақсадда қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва Бош вазирларнинг учрашувларини тизимли равишда ташкил этиб бориш зарур.

Товар айирбошлашни ошириш, чегараолди савдони ва савдо инфратузилмасини ривожлантириш, автомобилсозлик, энергетика, электротехника, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш устувор вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди.

Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер