Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади.
Саммитда ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ШҲТ саммити доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг