Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Тадбирда минтақамиз мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши Президенти Шарл Мишел иштирок этади.
Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг