Ўзбекистон Президенти Гужаратга келди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбарини “Аҳмадобод” халқаро аэропортида Гужарат шаҳри губернатори, Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги вазири ва бошқа расмий шахслари кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев 18 январь куни Гандинагар шаҳрига ташриф буюриб, “Жўшқин Гужарат” саммитида иштирок этади ҳамда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг