Ўзбекистон Президенти Германияга ташриф буюради

15:50 02 Май 2023 Сиёсат
984 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг таклифига биноан жорий йил 2-3-май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Валтер Штайнмаер ва Федерал Канцлер Олаф Шолс билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади, халқаро кун тартибининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Германиянинг етакчи компаниялари билан инновацион-технологик шерикликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари ушбу мамлакат бизнесининг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказади.Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер