Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги раҳбари билан учрашув ўтказди
Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги раҳбари Реми Риу билан учрашув ўтказди.
Франциянинг ушбу давлат молиявий муассасаси билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этди.
Президентимиз агентликнинг бюджетни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича битимлар имзолаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг