Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

20:01 13 Июнь 2022 Сиёсат
743 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тикланишга, шу жумладан устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббус ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер