Ўзбекистон навбатдаги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиши мумкин

11:20 13 Ноябрь 2018 Спорт
2001 0

Ўзбекистон 2030 йил ўтказиладиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш мумкин. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовга таяниб “Халқ сўзи“ мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирги пайтда 2030 йил ўтказиладиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Бунинг учун мамлакатимизда мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларининг қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганиш асосида муносиб спорт инфратузилмасини яратиш масалалари юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер