Ўзбекистон — National Geographic Traveler Awards 2018 мукофотлари рейтингида пешқадамлар қаторида

15:00 12 Октябр 2018 Маданият
1951 0

Дунёга машҳур National Geographic Traveler журнали туризм йўналишидаги анъанавий мукофотларининг жорий йилги рейтингида Ўзбекистон етакчилар қаторида боряпти.

Мазкур нашр ўз сайтида ҳар йили 25 та номинация бўйича энг оммабоп ҳордиқ турлари бўйича энг яхши сайёҳлик йўналишларини эълон қилиб келади. Мазкур рейтинг онлайн овоз бериш асосида аниқланади. Жорий йилги овоз бериш жараёни 22 июнда бошланиб, бугун якунланади.

Эътиборлиси, рейтингнинг “Гастрономик туризм” йўналишида Ўзбекистон биринчи ўринда бормоқда. Диёримиз унда 34 фоиз овоз тўплаган. Италия (21 фоиз), Озарбайжон (17 фоиз), Франция (13 фоиз), Арманистон (7 фоиз), Жанубий Корея (5 фоиз) ва Швеция (3 фоиз) эса кейинги поғоналарда кетмоқда.

Маълумот учун, Американинг дунёга машҳур мазкур журнали Миллий география уюшмаси томонидан 1984 йилда асос солинган. Саёҳат, экзотик мамлакатлар, энг оммабоп туризм йўналишлари ҳақида туркум мақолалар, сайёҳларга маслаҳатлар бериб бориладиган мазкур нашр бугунги кунга келиб дунёнинг 20 та давлатида 10 та тилда чоп этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер