Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси Мисрда халқаро анжуманда иштирок этмоқда

22:24 07 Июнь 2022 Дунё
831 0

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Жорий йилнинг 6 июнь куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида «Диний экстремизм: Интеллектуал асос ва уни енгиш стратегияси» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Тадбир Миср Вақф ишлари вазирлиги ва Бутунжаҳон Фатво қўмитаси ҳузуридаги Экстремизм тадқиқотлари «Салом» маркази томонидан ташкил этилган.

Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Шунингдек, ушбу нуфузли халқаро тадбирда Миср муфтийси, профессор Шавқий Аллом, «ал-Азҳар» уламолари кенгаши аъзоси, доктор Шайх Али Жума каби таниқли уламолар, Болгария, Нигерия, Индонезия, Бельгия, Баҳрайн, Ироқ, Иордания, Ливан, Сингапур, Чад, Танзания, Қамар ороллари, Қозоғистондан муфтийлар, исломшунос олимлар, экспертлар ва соҳа ходимлари ҳам қатнашмоқда.

9 июнгача бўлиб ўтадиган конференцияда мусулмон мамлакатларининг 100 дан зиёд таниқли уламолари ислом оламидаги долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер