“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “AzerEnergy” ўртасида меморандум имзоланди

11:51 28 Июль 2023 Сиёсат
377 0

Озарбайжонда сафарда бўлган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти “AzerEnergy” ОАЖнинг электр станциялари, подстанциялари, лаборатория, ўқув маркази ва рақамли бошқарув марказида бўлиб, қатор учрашувларда иштирок этди.

“AzerEnergy” очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) Президенти Баба Рзаев ва бошқа шахсларнинг Ўзбекистон энергетика тизими раҳбарияти билан учрашувларида икки мамлакат энергетика тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф якунлари бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “AzerEnergy” ОАЖ ўртасида меморандум имзоланди. Меморандумдан кўзланган мақсад – Озарбайжон энергетика тизими тажрибасидан фойдаланиш ва икки давлат ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегациясига электр станциялари, подстанциялар, рақамли бошқарув тизими ва “AzerEnergy” ОАЖнинг янги СCАДА тизими, ушбу тизимларни қўллаш учун зарур бўлган муҳим омиллар, дастурий таъминот, автоматлаштириш ва бошқа соҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер