Ўзбекистон маҳсулотлари Хитойнинг “ALLFOOD EXPO” савдо-кўргазмасида намойиш этилди

13:44 04 Апрель 2023 Сиёсат
519 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йил 29-30 март кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида “ALLFOOD EXPO 2023» Хитой озиқ-овқат халқаро савдо-кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг туризм ва экспорт салоҳияти ҳақидаги атрофлича маълумотлар улашилди.

Кўргазмада юртимизда ишлаб чиқарилаётган қандолатчилик маҳсулотлари, маъданли сувлар, табиий асал ва қуритилган мевалар намойиш этилди.

Тадбирда 300 га яқин озиқ-овқат маҳсулотлари компаниялари иштирок этди. Кўргазмада 30 дан ортиқ хорижий мамлакат ўз стенди билан қатнашди.

Асосий мақсад харидор ва дистрибюторларни маҳсулот етказувчилар билан боғланишига кўмаклашиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка эришиш билан изоҳланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер