Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида август ойида жадал ўсиш кузатилди
Фото: Иллюстратив фото
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил август ойида кўчмас мулк бозоридаги ҳолатни таҳлил қилди.
Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 26,5 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг июль ойига (20,3 минг) нисбатан 30%га (+6,2 минг) кўп.
2021 йил август ойи билан таққослаганда кўчмас мулк олди-сотди бўйича шартномалар сони 22%га (4,7 мингта) ошди.
Тошкент шаҳрида иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши бироз секинлашди ва 1,4%ни ташкил этди (июнь ойида 2,4%, июль ойида 2,9%).
Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил август ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўсиши ойига 0,5%ни ташкил этди (июнь ойида – 2,7%, июль ойида-2,5%).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг