Ўзбекистон хорижга қарийб 100 млн долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилди
2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 99,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 106,8 минг тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Экспорт қилинган мева-сабзавотларнинг таркиби қуйидагича тақсимланган:
- мева ва резаворлар – 31,3 минг тонна;
- сабзавотлар – 36,7 минг тонна;
- мош – 9,4 минг тонна;
- ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 2,4 минг тонна;
- бошқалар – 26,8 минг тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 5,9 фоизни ташкил этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг