Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев вафот этди
Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда унинг қизи Муқаддас Саъдуллаева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Актёр бир неча кун аввал шифохонанинг жонлантириш бўлимига оғир аҳволда жойлаштирилган, кейинроқ эса комага тушиб қолган эди.
Лутфулла Саъдуллаев ижоди давомида «Баҳор қайтмайди», «Шайтанат», «Бебаҳогинам», «Цунами», «Фотима ва Зуҳра», «Жазо», «Осмондаги болалар», «Аччиқ ҳаёт» каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда роллар ижро этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг