Ўзбекистон халқ артисти Гули Ҳамраева 76 ёшда вафот этди

11:52 16 Апрель 2023 Жамият
736 0

Гули Ҳамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси, бетакрор истеъдод соҳибаси, меҳрибон ва жонкуяр устоз сифатида бутун умрини балет санъатини ривожлантиришга бағишлаган.

Унинг «Бахчирайский фонтан», «Дон Кихот», «Эсмералда», «Дилором», «Амулет любви», «Спартак» ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер