Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Озарбайжонга ташриф буюрди

10:44 22 Январь 2023 Сиёсат
732 0

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Меҳмонов бошчилигидаги делегацияси Озарбайжонда бўлди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги, Давлат миграция хизмати ва бошқа тузилмаларда учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар миграция соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни, жумладан, икки мамлакат делегацияларининг ташрифларини алмашиш орқали рағбатлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер