Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди
Интернетдаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентларнинг янги рўйхати эълон қилинди.
2026 йил 6 апрель ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган диншунослик экспертизаси хулосаси асосида қарийб 1 минг 837 та контент радикал мазмунда деб топилган ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тўлиқ тақиқланган.
Жумладан:
- Telegramʼда — 855 та;
- Facebookʼда — 270 та;
- YouTubeʼда — 190 та;
- Instagramʼда — 386 та;
- Threadsʼда — 1 та;
- TikTokʼда — 62 та;
- Odnoklassnikiʼда — 39 та, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги сайтлар ҳамда бошқа манбаларда 34 та контент тақиқланган.
Тақиқланган материалларнинг батафсил рўйхати қуйидагича (кетма-кетликда):











Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг