Ўзбекистон гендер тенглиги индексида энг илғор ўзгаришларни амалга оширган давлатлар қаторига кирди
Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” йиллик ҳисоботи эълон қилинди. Унда ҳуқуқий соҳада гендер тенгликка эришиш йўлидаги жаҳон тараққиёти баҳоланади. Ҳужжат 190 та давлатда аёлларнинг аҳволини 10 та кўрсаткич (“хавфсизлик”, “бандлик”, “меҳнатга ҳақ тўлаш”, “никоҳ” ва б.) бўйича баҳоловчи индексни ўз ичига олади.
Ўзбекистон энг катта муваффақиятга эришган бешта давлат қаторидан жой олди. 2022 йил октябрь ойидан буён мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан иккита асосий кўрсаткич – “меҳнатга ҳақ тўлаш” ва “никоҳ” доирасида мамлакатнинг рейтингдаги ўрнини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатди.
Бу Ўзбекистон рейтингининг 11,9 пунктга кўтарилишига олиб келди ва мамлакат 100 баллдан 82,5 балл тўплади. Ўзбекистон Сингапур, Туркия ва БАА билан бир хил балл тўплади, шунингдек Марказий Осиёда энг яхши натижаларни кўрсатди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг