Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилар делегацияси Тошкентга қайтиб келди – Фоторепортаж

12:43 25 Февраль 2023 Дунё
646 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жанубий- шарқий вилоятларида даҳшатли зилзила юз бериб, бутун шаҳарларни харобага айлантирган еди. Фожианинг дастлабки соатларидаёқ Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, унда давлатимиз раҳбари қардош турк халқига кучли зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришни таклиф қилди. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев топшириғига кўра, шу куни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 нафардан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи бошқарма бошлиғи Хуршид Сотиев бошчилигида табиий офат ҳудудига жўнатилди.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар делегацияси 7 февраль куни эрта тонгда Туркиянинг Газиантеп шаҳри аэропортига етиб келди, шундан сўнг қидирув- қутқарув гуруҳлари иш жойига, хусусан, Хатай вилоятининг маъмурий маркази яқинидаги Овакент ва Жумабозор шаҳарларига олиб борилди. Қидирув-қутқарув ишлари давомида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус техникаси ва кинология бригадалари жалб қилинган бўлиб, улар ўша махсус самолётда иш жойига олиб келинган. Икки ҳафталик қутқарув операцияси давомида отрядларимиз бинолар вайроналари остидан 18 нафар тирик одам ва 190 дан ортиқ жасадларни олиб чиқди. Шу билан бирга, шу вақт ичида давлат раҳбари топшириғига кўра Ўзбекистон табиий офат зонасига 6 партия гуманитар юк жўнатди булар дори-дармон, кўрпа- - тўшак, чодир ва бошқа зарур маҳсулотлар.

8 февраль куни Ўзбекистон Президенти топшириғига биноан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий шифокорлари махсус борт билан Ҳатай вилоятига жўнатилди, уларнинг вазифаси маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳарбий дала госпиталини жойлаштиришдан иборат еди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра табиий офат ўчоғига ташриф буюрган мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг жойлашган лагерига хам борди. 18 кун давом этган қидирув-қутқарув операциясидан сўнг, 25 февраль куни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг отрядлари Тошкентга қайтиб келди.

 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер