Ўзбекистон евробондларининг бозори чаққон келди

23:03 13 Февраль 2019 Иқтисодиёт
1304 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон ҳукумати 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳукумат режасига кўра, 5 ва 10 йиллик 500 миллион доллардан жами 1 миллиард долларлик бондлар реализация қилиниши кутилаяпти.

Эрталаб беш йиллик бондларга йиллик 5.375 ва 10 йиллик бондларга эса 6 фоизлик нарх эълон қилинган эди. Лондон вақти билан соат 12:15 га келиб, талабнинг кўплигини инобатга олиб, Ўзбекистон 5 йиллик облигациялар нархини 5,0—5,125 фоизга, 10 йиллик облигациялар нархини эса 5,625—5,75 фоизга туширди.

Пасайтирилган нарх бўйича Ўзбекистон облигацияларига талаб 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер