Ўзбекистон электромобиллар бозорида кескин ўсиш кузатилмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, февраль ойида Ўзбекистонда енгил электромобиллар сегментида ўсиш қайд этилди.
Маълумотларга кўра, сотувлар 6,9 мингтани ташкил этди — бу ўтган ойдагига нисбатан 14 фоизга кўп демакдир.
“Йиллик ҳисобда электромобиллар сотуви 1,5 бараварга ошди, бу эса бозорнинг ушбу сегменти кенгайишда давом этаётганидан далолат беради“, — дея таъкидлади ИТИМ экспертлари.
Электромобиллар сотувининг асосий ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Февраль ойида пойтахтда қарийб 4,5 мингта электромобиль сотилган бўлиб, бу ушбу сегментдаги жами сотувларнинг тахминан 65 фоизини ташкил қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг