Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 давлат қаторига кирди

11:57 09 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
1255 0

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 давлат қаторига кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манбаларга таяниб маълум қилди.

Cable.co.uk порталининг британиялик экспертлари томонидан тузилган энг арзон электр энергиясига эга мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 7 ўринни эгаллади. 

Унда қайд этилишича, мамлакатда бир киловатт-соат электр энергияси 0,027 доллар туради.

Шунингдек, энг қиммат электр энергияси Соломон оролларида (0,591 доллар) экани маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер