Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, мамлакат экспорт кўрсаткичлари йиллар давомида изчил ўсиб борган. Хусусан, 1991 йилда экспорт ҳажми 1,8 млрд доллар бўлган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткич босқичма-босқич ошиб борган.
Жумладан, 1995 йил 3,7 млрд доллар, 2000 йил 3,3 млрд доллар, 2005 йил 5,4 млрд доллар, 2010 йил 13,0 млрд доллар, 2015 йил 12,5 млрд доллар, 2020 йил 15,1 млрд доллар, 2021 йил 16,7 млрд доллар, 2022 йил 19,7 млрд доллар, 2023 йил 24,9 млрд доллар ҳамда 2024 йил 27,3 млрд долларни ташкил қилган.
Маълумот берилишича, ўтган йилги экспорт ҳажми 1991 йилга нисбатан қарийб 32 млрд долларга ошган. Бу эса сўнгги 35 йилда экспорт қарийб 18,8 баробарга кўпайганини англатади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг