Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда қайд этилди

13:47 30 Январь 2022 Жамият
2017 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайди.

Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 % га, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 % га кўпайган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 млн кишини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер