Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия аёллари мулоқотида иштирок этмоқда
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Бугун Туркманистон пойтахтида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия аёллари мулоқоти ўз ишини бошлади. Унинг ишида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Туркманистон Милли Генгеши Межлиси Раиси Гулшат Маммедова сўзга чиқди.
Мулоқот доирасида иштирокчилар бугунги куннинг долзарб масалаларини ҳал этишда хотин-қизлар ташкилотларининг ролини кучайтириш масалаларини муҳокама қилади.
Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия аёллари мулоқоти минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга, халқлар ўртасидаги ишонч ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга, гендер тенгликни тарғиб қилишга, шунингдек, Марказий Осиё ва Россия аёллари ҳуқуқлари, позициялари ва имкониятларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг