Ўзбекистон делегацияси Халқаро маданият форумида қатнашади

16:26 13 Ноябрь 2019 Маданият
1183 0

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Санкт-Петербургда VIII Халқаро маданият форуми иш бошлайди. Мазкур форум илк маротаба 2012 йилда ўтказилган бўлиб, мазкур уч кунлик марафон етти йил ичида йилнинг энг ёрқин ҳодисаларидан бирига айланади. Россия Федерацияси ҳукумати, Маданият вазирлиги ва Санкт-Петербург ҳукумати томонидан ташкил этиладиган форум 14-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Форумга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташриф буюриши кутилмоқда.

Шунингдек, унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б. Сайфуллаев иштирок этади.

Форум дастуридан давлатларнинг маданият вазирлари учрашуви ҳам ўрин олган. Шунингдек, форум доирасида маданиятнинг турли соҳалари мутахассислари учун бизнес-дастурлар ҳамда маданий тадбирларни ўз ичига олган фестиваль ўтказилади. “Медиамаконда санъатнинг овози“ деб номланган ялпи мунозарани мазкур форумнинг энг муҳим ҳодисаси сифатида қайд этиш мумкин. Ушбу мунозарада иштирокчилар маданий ахборотларга оммавий талаб қандай шаклланиши ва ўзгариб бориши, оммавий ахборот воситаларида санъат ва маданиятни оммалаштириш, бугунги кунда қандай медиаформатлар ёрдамида замонавий шахснинг санъат билан доимий алоқада бўлишига эришиш мумкинлигини муҳокама қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер