Ўзбекистон айрим қўшни давлатлар билан автобуслар қатновини қайта тикламоқда
Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган автобуслар қатновини яна қайта тиклади.
Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди.
Карантин режимининг жорий этилиши ва чегараларнинг ёпилиши туфайли март ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида йўловчи ташиш тўхтатилган эди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларида кириш-чиқиш жорий йилнинг 1 сентябрда қайта тикланган. 14 сентябрдан эса самолётлар парвозига рухсат берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг