Ўзбекистон аҳолисига тегишли бўлган автотранспорт воситалари сони нечта?
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган. Бу 2020 йилга нисбатан 14,5 % га кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жами автотранспорт воситаларидан:
Енгил автомобиллар – 2 767 126 та
Юк автомобиллари – 168 810 та
Автобуслар – 5 711 та
Микроавтобуслар – 8 518 та
Махсус транспортлар – 5 130 та
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг