Ўзбекистон аҳолиси 5 ойда электромобиллар импорти учун 4,6 млн доллар сарфлаган
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-май ойларида электромобиль импорт қилган ҳудудлар статистикасини маълум қилди. Унга кўра:
Тошкент шаҳри – 195 та;
Тошкент вилояти – 3 та;
Фарғона вилояти – 2 та;
Самарқанд вилояти – 2 та;
Андижон вилояти – 2 та;
Сирдарё вилояти – 1 та электромобиль импорт қилинган.
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
2018 йилда – 13 та;
2019 йилда – 39 та;
2020 йилда – 131 та.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-май ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг