Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни сезиларли даражада қисқартирди
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини 50 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда Aamaj News хабар берди.
Маълумотларга кўра, экспорт техник сабабларга кўра пасайган ва Ўзбекистондан электр энергияси олган Афғонистоннинг 15 вилоятида электр таъминоти тўхтатилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Афғонистонда банк тизими ишлай бошлагач, Афғонистон томони қарзларни тўлашини маълум қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг