Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди — ТИВ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили баёнот берди.
"Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди.
Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.
Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз" дейилади баёнотда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг