Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга оширмоқчи

03:28 18 Август 2024 Сиёсат
728 0

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 август куни Қобулга ташриф буюрди. Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, қатор масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистон томонидан бош вазир вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутаққий иштирок этди.  

Учрашувларда шу тамойиллар асосида Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, мис, темир, нефть-газ конларини биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, ҳудудлараро муносабатларни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилган.

Ўзаро савдо айланмасини 2024 йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.

Бунда икки томонлама инвестицияларни ҳимоя қилиш ва имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта туртки экани айтилган. Ўзаро манфаатли мулоқотни мунтазам давом эттириш, икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилиб, учрашув сўнггида қатор ҳужжатлар имзоланган. Бироқ қандай ҳужжатлар эканига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Афғонистоннинг муваққат ҳукумати билан конструктив ва ўзаро мақбул мулоқотни йўлга қўйган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер