Ўзбекистон 9 ойда 12 миллион долларлик ёнғоқ экспорт қилди

18:11 30 Октябр 2020 Иқтисодиёт
322 0

Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 12 миллион долларлик ёнғоқ экспорт қилди. Бу ҳақда ДБҚ маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 12,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 2180 тоннадан ортиқ ёнғоқ экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. 

Ўзбекистондан ёнғоқ экспортининг 32 фоизи Қирғизистонга, 9 фоизи Россияга, 9 фоизи Беларусга ва 8 фоизи Ироққа тўғри келади.

Шунингдек, жорий йилда юртимиздан илк бора Венгрия, Корея, Хитой, Швейцария ва Германияга ёнғоқ экспорти йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер